» » Пахтакорликлар меҳмондўст, бағрикенг халқ экан-дейди Гулбаҳор Қиличева

Пахтакорликлар меҳмондўст, бағрикенг халқ экан-дейди Гулбаҳор Қиличева

03 май 2020 г 979 Комментарии: 0

Сардобадаги сув тошқинидан эвакуация қилинган аҳоли Пахтакор туманига олиб келинди. Кириб келган 3065 мингдан ортиқ фуқароларга туман ҳокими бошчилигида бир қатор тадбиркорлар томонидан кутиб олинди.

-Пахтакорликлар меҳмондўст, бағрикенг халқ экан-дейди, "Бирлик" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Гулбаҳор Қиличева.

-Ваҳимага тушиб қолган эдик. Бизларга аввало таскин бериб, егулик, турли хил кийим-кечаклар ва дам олиш учун жой ҳозирлаб беришди.

Жумладан, 1 май куни Пахтакор хизмат кўрсатиш коллежида 330 нафар эвакуация қилинган мезмонлар жойлаштирилди.

Навбаҳор қишлоғида жойлашган мактабгача таълим муассасасига 129 нафардан ортиқ ва тумандаги саховатпеша инсонлар хонадонларидан қолган эвакуация қилинганлар қўним топди.

Пахтакор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!