Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Жиззахда имконияти чекланган ногиронларга уй топширилди
16 июль 2018 г 2 982 Комментарии: 0
Шу кунларда халқимиз энг азиз, энг улуғ байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигини нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Мустақиллик берган улкан имкониятлар самаралари Жиззах вилоятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз замонавий қиёфа касб этиб, халқимизнинг турмуш даражаси тобора юксалиб бормоқда.
Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаяпди, чунончи, бу тоифадаги шахсларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш, ўз имконияти даражасида меҳнат қилишига шароит яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида имконияти чекланган ногиронларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида, уларга барча қулайликларга эга бўлган, 20 хонадондан иборат 2 қаватли уй фойдаланишга топширилди.
Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг - Ушбу уйларда тинч-тотув яшаб, эзгу мақсадларингизнинг рўёбга чиқариб, вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларингизнинг муносиб улушларингизни қўшасиз, деган умиддамиз деган табрик сўзини вилоят ҳокими ўринбосари Н.Мухторова ўқиб эшиттирди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!