» » “ТУШКУНЛИККА ТУШМАНГ – “САРДОБАЛИК” ҚАДРДОНЛАРИМ”.

“ТУШКУНЛИККА ТУШМАНГ – “САРДОБАЛИК” ҚАДРДОНЛАРИМ”.

10 май 2020 г 892 Комментарии: 0

Иложи борича одамларнинг мушкулини осон қилишга ҳаракат  қил. Токи улар сени эккан дарахтнинг мевасидан баҳраманд бўлсин.Иложи борича одамларнинг мушкулини осон қилишга ҳаракат  қил. Токи улар сени эккан дарахтнинг мевасидан баҳраманд бўлсин.  Одамларнинг мушкулини осон қилиш қўлингдан келмаса, ақалли бир оғиз ширин сўз билан кўнглини кўтар. Токи улар сен эккан дарахтнинг соясидан баҳраманд бўлсин .... (ёзувчи Ўткир Хошимов).
Ўзбек ҳалқи азалдан саховатли, меҳмондўст, дўстга вафодор, меҳрли-оқибатли ҳалқдир. Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборида содир бўлган фавқулотда вазият туфайли, Оқолтин, Сардоба ҳамда Мирзаобод туманларидан Жиззах вилоятига ҳам 20 мингдан зиёд қадрдонларимиз вақтинчалик яшаш учун эвакуация қилинди. Жиззах вилояти хонадон эгалари ҳам меҳмондўст ҳалқ эканлигини намоён этди.  Ҳамюртдошларимизга бағрини очиб, ўз хонадонларидан жой беришиб, барча шарт-шароитларни кераклигидан ортиқ қилиб таъминлаб берилди. 

Дўст-дўст-дўст деймузи, ҳақиқатдан ҳам дўстлигимиз бошимизга бирон-бир ташвиш тушганда билинар экан. Гапни очиғи, ўзимизни мақташ эмас-куя, ўзбек халқига - қойил қолдим. Ҳар бир хонадон эгалари вилоят, шаҳар ва туманларда тузилган штабларга келиб қанча меҳмон бўлса ҳам ўз хонадонларимизни бўшатиб берамиз деб таклифлар билан келганини, озиқ-овқат, кийим-кечак дейсизми, фарзандларимиз учун китоб-дарсликлар, ҳар хил ўйинчоқлар дейсизми, гапни очиғи, қурби етган барча фуқароларимиз, бариси ўз ёрдам қўлларини чўзишдилар. Яна бир бор ҳалқимга, Жиззах вилоятида истиқомат қилиб келаётган ҳамюртдошларимга ўз ташаккуримни билдираман, барчангизга рахмат. 

Ота-боболаримиз шундай деб танбеҳ берадилар. “Ўчоқбошини ҳеч қачон қўшнининг деворига ёпиштириб солма. Таом пишираётганда ўчоғингдан чиққан тутун қўшнининг кўзини ачитса, еган овқатинг ҳаром бўлади!”.  .....Ўзбекнинг андишасини исботлаш учун яна қандай мисол керак?. (ёзувчи Ўткир Хошимов).     Бугун, ҳукумат комиссияси албатта ишламоқда, барча зарар кўрган уй-жойларни ҳисобини олиб, уларни тиклаш, таъмирлаш ишларини олиб борилмоқда. Ҳамюртдошларимизни ўзларининг тикланган уй-жойларига қайтарилиб, барча шарт-шароитларини бутлаб амалий ёрдам берилмоқда. Бу масала албатта шаҳсан Муҳтарам Президентимизнинг назоратига олинган. Президентимизнинг таъбири билан айтганда, бу худудларда барча жабр кўрган инсонларни соғликларини яхшилашга, ҳаётларини нафақат олдинги ҳолатига қайтариш, балким, албатта уларга янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар қуриб битқазиб, янги иш ўринлар яратишда барчамиз бир ёққадан бош чиқариб, бирлашиб, ақл билан ишлаб, меҳнат қилишимиз керак бўлади.  Бугун вилоятимизнинг  Зарбдор туманида ҳам 1500 нафарга яқин Сардобалик ҳамюртдошларимиз яшаб келмоқда. Бизлар ҳам уларни ҳолидан хабар олиб, уларни тушкинликка тусмаслик, яқин кунларда янги уй-жойларга эга бўлишлиги, озроқ муддатда сабрлилик билан кутишлик ҳақида тушунтирдик. 

Тангри шунақанги қудратлики, хоҳласа, гулшаннинг қоқ ўртасида сассиқ алаф ўстиради. Хоҳласа, ботқоқнинг қоқ ўртасида нилуфарни гуллатиб қўяди.....(ёзувчи Ўткир Хошимов).  Шу сабабли Яратганга тасаннолар айтиб, ҳар биримиз ўзимизда умид, орзу, ишончимизни, бир-биримизга бўлган муҳаббатимизни, меҳр ва оқибатимизни  йўқотмайлик.

Урол Ўразбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ваижтимоий қўмитаси аъзоси.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!