» » Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилишида хотин-қизлар муаммолари муҳокама қилинди

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилишида хотин-қизлар муаммолари муҳокама қилинди

23 май 2020 г 1 082 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Кенгашининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, бу соҳада ҳудудларда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш натижалари тасдиқланган Дастурлар ўз вақтида бажарилиши депутатлар томонидан мунтазам ўрганиб борилиши белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусратулло Пардаев бошчилигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари  ва Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Н.Пардаев мазкур Қарорини вилоятда бажарилишининг бориши ҳақида қисқача ахборот бериб, бу борада жойларда учраётган камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мазкур Қарорини бажарилишининг бориши, бу масаладаги камчилик ва муаммолар батафсил муҳокама қилиниб, доимий комиссия аъзоларининг бу борадаги вазифалари белгилаб берилди.

Доимий комиссиялар қўшма йиғилишининг қарори билан вилоятда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар муаммолари юзасидан Дастурлар ижросининг боришини ўрганувчи ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!