» » Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти бошқармасида электрон кутубхона фаолияти йўлга қўйилди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти бошқармасида электрон кутубхона фаолияти йўлга қўйилди

15 июнь 2020 г 1 607 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти бошқармасида электрон кутубхона фаолияти йўлга қўйилди.
Электрон жавондан 50 дан зиёд ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, бадиий, тарихий ҳамда аграр соҳага оид турли адабиётлар жой олган.
Фойдаланувчилар телефонида QR кодни сканер қилиб, тақдим этилган ҳавола орқали базадан ўзига керакли адабиётнинг электрон нусхасини бир зумда топиши ва ўзининг шахсий уяли телефонига юклаб олиши мумкин.
Тўғри ҳозирча китоблар сони кам. Аммо кутубхона фондини бойитиш ишлари давом этаётир. Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани инспекция жамоасини ўзларининг электрон кутубхонасини яратишга ундади. Дарҳақиқат, китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни назарда тутилса, ҳар бир жамоада кутубхона, ҳар бир одамнинг китоб ўқишга имконияти бўлиши оддий эҳтиёжнинг қондирилишидир.
photo_2020-06-14_14-08-37.jpg
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармасида инновацион ютуқлардан самарали фойдаланиб электрон кутубхона ташкил этилиши жамоа аъзоларининг ана шу маънавий эҳтиёжини қондириш учун амалга оширилган ибратли иш бўлди.
– Китобхонликнинг ушбу замонавий шакли жамоамизда барчага, айниқса ёшларимизга маъқул бўлди, – дейди бошқарманинг катта инспектори, ёшлар ташкилоти етакчиси Дилмурод Зиятов. – Бошқармамиз аппарати ва унинг туман бўлимларида фаолият кўрсатаётган ишчиларнинг ярмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Уларнинг ўқиб-ўрганишлари учун электрон китоб – катта қулайлик. Ахир, иш давомида турли адабиётларга мурожаат қилишга тўғри келиши одатдаги ҳол.
Китоб ўқишга қизиқишни баландпарвоз чақириқлар эмас, балки китоб ўқишга яратилган қулайлик оширади. Шунинг учун агроинспекция жамоасининг бу тажрибаси оммалаштирилса мақсадга мувофиқ бўлади.
photo_2020-06-14_14-08-38.jpg
Т. БEКНАЗАРОВ. Ж. ЁРБEКОВ (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!