» » Жиззахда фаолият кўрсатаётган "Ezer Agro Kuchatchilik" МЧЖнинг фаолияти ҳақида биласизми?

Жиззахда фаолият кўрсатаётган "Ezer Agro Kuchatchilik" МЧЖнинг фаолияти ҳақида биласизми?

16 июнь 2020 г 2 339 Комментарии: 0

Азалдан Ўзбекистон билан Туркияни бир-биридан ажратиб бўлмайдиган ўхшаш маданият ва анъаналарга асосланган яқин дўстлик, биродарлик ва қардошлик муносабатлари бирлаштириб туради. Халқларимиз кўп асрлик тарихи, тили, дини, қадриятлари ва муштарак урф-одатлари билан бир-бирига чамбарчас боғланган.

Давлатларимиз ўртасида ўзаро ишонч асосидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланиб бормоқда. Туркия ва Ўзбекистон тарихи буюк, урф-одат ва анъаналари муштарак, энг яқин дўстлар сифатида танилган. Халқаро майдонда ҳам, ўзаро алоқаларда ҳам ҳар иккала давлат бир-бирини доимо қўллаб-қувватлайди.

—Аслида ўзбеклар билан турклар биз бир илдизнинг меваларидир, — дейди Туркиянинг «Ezer Fidoncilik» корхонасираҳбари Мустафо Эзер (суратда ўртада). — Ўзбекистонда мустақиллик шабадалари эса бошлагач, қардошларча ҳамкорлик кенг қулоч ёйди. Ота-боболаримизнинг азалий дўстлик, биродарлик ва яхши қўшничилик анъаналари қайта тикланди.Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатингизда ёнғоқ етиштиришни кўпайтиришга қаратилган ҳаракатлар ҳамкорлигимизни янги поғонага кўтарди.

Мамлакатимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Туркия Республикаси дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакатлар ўртасида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини биринчи бўлиб тан олганлигига гувоҳ бўламиз. Қолаверса, 1996 йилда имзоланган "Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида"ги шартноманинг икки давлат ўртасидаги аҳамияти беқиёсдир.

Дарвоқе, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига кенг йўл очди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги икки томон учун ҳам манфаатли. Мамлакатимизнинг бозори, тобора эркинлашаётган иқтисодиёти, қулай инвестициявий муҳити туркиялик ишбилармонларни бефарқ қолдирмаётир. Кейинги йилларда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити самарасида турк бизнеси вакиллари юртимиздаги фаолиятини кенгайтирди. 2019 йилда ўзаро савдо ҳажми 2,5 миллиард АҚШ долларидан ошди. Айни пайтда Туркия билан 500 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик йил сайин кенгаймоқда. 2019 йилда автомобилда юк ташиш ҳажми 33 фоизга, темир йўлда 17 фоизга, ҳаво қатновлари орқали 42 фоизга ошди.

Ўзбекистонда қулай бизнес муҳитини яратиш бўйича қилинаётган ўзгаришлар ва хорижий инвесторларга яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар туркиялик тадбиркорларнинг юртимизга бўлган қизиқишини оширмоқда. Ана шунинг натижасида сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробарга ортди. Қўшма корхоналар сони эса салкам мингтага кўпайди. Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган "Ezer Agro Kuchatchilik" масъулияти чекланган жамияти Туркиянинг ана шундай корхоналаридан биридир.

   ЁНҒОҚ — САЛОМАТЛИК УЧУН КОНИ ФОЙДА

Ёнғоқбошқа мевалардан озиқавий хусусиятлаига кўра юқори калориялиги билан ажралиб туради. Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, ёнғоқ мағзи калориялилиги жиҳатидан мол гўштидан 7 баробар устунлиги аниқланган. Ёнғоқ мағзида темир, фосфор, мис, серотин моддалари, 58-77 фоиз ёғ, 12-25 фоиз оқсил ва 5-25 фоиз углеводлар мавжуд. Уни истеъмол қилган кишининг қуввати ошади. Асаб тизимининг фаолияти меъёрлашади. Ёнғоқ мойи қондаги холестеринни камайтириб, юрак-қон томирларида тиқинлар, буйрак ва ўт пуфагида тош пайдо бўлишини бартараф этади.

Ёнғоқни мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароитида тоғ ва тоғ олди ҳудудларида, дарё ва сойлар бўйларида, қир-адирликлару текисликларда, аҳоли томорқаларида етиштириш мумкин. Қолаверса, ёнғоқ дарахти 300-400 йилгача яшаб, ҳосил беришини инобатга олсак, унинг ҳосилидан бир неча авлодлар баҳраманд бўлади. Дарахти — ўрмон мелиорация ишларида катта аҳамиятига эга. Плантациялари асосан текисликларда суғориладиган майдонларда барпо этилади. Шунингдек, ёнғоқни ёғин-сочин миқдори 750-800 мм. дан кам бўлмаган тоғли ҳудудларда лалмикор шароитда ҳам етиштириш мумкин. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ёнғоқзорлар кенгайтирилиб, бу ноёб мевани етиштиришга жиддий эътибор берилаяпти.

Ёнғоқ намгарчиликка талабчан, ёруғсевар ва иссиқсевар дарахтдир. Ёнғоқ етиштириш учун 10 даражадан кам бўлмаган ҳароратли 150 вегетация куни талаб этилади. Қишки ҳарорати — 27 даражадан пасайганда айрим шохларини совуқ уриши мумкин. Баҳорги вегетация даври эрта бошланади. Шунинг учун янги ривожланаётган барглари, гуллари ва новдаларини — 3даражадаги совуқ уриши мумкин.

ЖИЗЗАХДА «EZER FIDONCILIK» КЎЧАТЛАРИ

"Ezer Agro Kuchatchilik" масъулияти чекланган жамиятишаклидаги хорижий корхона республикамизда, хусусан,вилоятимизда ёнғоқзорларни кенгайтириш борасида изчил ишлар олиб бораётир. Шуниси эътиборлики, мазкур корхона серҳосил ёнғоқ кўчатлари етказиб бериш ва янги ёнғоқзорлар барпо этиш борасида Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган ягона боғдорчилик мажмуаси ҳисобланади.

Корхонага 1980 йилдан бери Туркия ёнғоқ саноатида етакчилик қилиб келаётган "Ezer Fidoncilik" компанияси асос солган. Компанияетиштираётган ёнғоқ кўчатлариТуркияда "КЎК" сифат сертификатини олган биринчи корхона ҳисобланади. Бу жаҳон стандартлари бўйича энг юқори сифат белгисидир. Ҳар йили корхонанинг юқори малакали мутахассислари 500 минг туп ёнғоқ,250 минг туп бодом ва 100 минг тупдан зиёд фундук кўчатлари етиштириб, ҳамкорларга етказиб бераётир. Бугунги кунда жаҳоннинг 22 мамлакатида7 минг 488 нафар ҳамкорлари борлиги ҳам компаниянинг дунё миқёсида қандай ўрин тутишидан далолат бериб турибди.

Корхона ҳамкорларига сертификатланган "Chandler" навли ёнғоқ кўчатларини етказиб бериш баробарида мижозларга кўчат ўтқазиш ва парваришлаш агротехникаси бўйича трененглар ташкил этади. Илғор технологиялар асосида ҳосилдорликни ошириш бўйича маслаҳатлар беради. Ёнғоқ дарахтларини тўғри буташ, касалликларга қарши органик ва кимёвий препаратлар ёрдамида ишлов бериш агротехникасини ўргатади.

   «CHANDLER» — СЕРҲОСИЛ НАВ

Chandler" нави Америка селекциясининг энг серҳосил ва бозорбоп ёнғоқ навларидан биридир. Саксонинчи йилларда АҚШнинг Калифорния штатидан келтирилган кўчатлардан кўпайтирилган ёнғоқ нави юпқа қобиқли, мағзи оч сариқ тусда бўлиб, мевасининг вазни 10-14 гр, мағзи эса 6,5 гр. Мағзи қобиқдан осонгина ажралади. Шунинг учун ҳам жаҳон бозорида унинг қиймати юқори.

   — "Chandler"денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда ҳам яхши ҳосил беради, — дейди "Ezer Agro Kuchatchi-lik" масъулияти чекланган жамиятишаклидаги хорижий корхона бош агрономи Эрол Эзер.     — Минтақа иқлимига осон мослашади. Кеч баҳорда гуллаши эвазига совуқ урмайди. Дарахтнинг ён шохлари ҳосилдорлиги 90 фоизни ташкил этади. 7-8 ёшли дарахт ўртача 25-30 килограммгача ҳосил беради. Бир гектар ерга 4х8 шаклда 312 туп, 5х7 шаклда ўтқазилганда 285 туп кўчат жойлаштириш мумкин. Вилоятингиздаги ёнғоқзорлар 5х7 шаклда ташкил этилаётир. Бу ёнғоқ кўчатларининг эминэркин ўсиб ривожланишини таъминлаш билан биргаликда мўл ҳосил олиш имкониятини беради.

БИР ГЕКТАР ЕР 57 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИГА ТЕНГ ДАРОМАД БЕРАДИ

Президентимиз раҳнамолигида кейинги йилларда саноат усулидаги ёнғоқзорларни кенгайтириш, ундан бозор талабларига мос маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни экспортга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу соҳада вилоятимизда ҳам ибратли ишлар амалга оширилаяпти. Маълумотларга қараганда, 2019-2020 йиллар давомида вилоятда жами 2 минг 510 гектар ерда замонавий ёнғоқзорлар барпо этилди. Ҳозирга қадар Шароф Рашидов туманида 1 минг 570 гектар, Ғаллаорол туманида эса 940 гектар ерга Туркиянинг "Chandler"навли ёнғоқ кўчатлари ўтқазилиб, кўкартириб олинди.

— Яқин келажакда Ўзбекистон ёнғоқ экспорт қилувчи мамлакатлар сафидан мустаҳкам ўрин эгаллайди, — дейди"Ezer Agro Kuchatchilik" масъулияти чекланган жамиятишаклидаги хорижий корхона менежери НажатиАчикгўз. — Соҳа ривожига ҳукумат даражасида катта эътибор берилаётганлиги бундан далолат бериб турибди. Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг кенг қулоч ёяётганлигиқишлоқ хўжалигини, унинг кенжа тармоғи ёнғоқчиликнинг жадал ривожланишига кенг йўл очаётир. Қисқа муддатда 2,5 минг гектардан ортиқ майдонда Туркия технологияси асосидаги ёнғоқзорлар барпо этилди. Шу майдонларда 13 та артезиан қудуғи қазилиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилди. Фермерларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар, субсидиялар соҳани ривожлантиришнинг муҳим омили бўлаётир. Шу йилнинг кузида Зафаробод туманида 1000 гектар ерда ёнғоқзорлар барпо этиш мўлжалланаяпти.

Дарвоқе, ёнғоқчилик ўта сердаромад соҳа саналади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда бир туп "Chandler" навли ёнғоқ 6 ёшда 10 кг, 10 ёшда 40 кг, 15 ёшда эса 70 кг. ҳосил бериши амалиётда исботини топган. Фермер 1 гектар ерга 5х7 шаклда кўчат ўтқазган бўлса, 10 ёшли285 туп ёнғоқдан 11 минг 400 килограмм ҳосил олади. Унинг ўртача нархи 5 долларни ташкил этган тақдирда ҳам бир йилда 57 минг АҚШ доллари миқдорида даромад қилиши исботланган. Қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоғидан бундай даромад олиш қийин, албатта.Фермер 211 гектар лалми ерга ғалла эккан тақдирда ҳам об-ҳаво қулай келгандагина шунча даромад олиши мумкин экан. Энди 80 гектар ерга ёнғоқ эккан фермернинг даромадинихомчўт қилиш унчалик ҳам мушкул бўлмаса керак.

   МАҚСАДИНГ УЛУҒ БЎЛСА...

— Бу йил қиш анча илиқ келди, —дейди "Walnut Garden-Sag" масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси Шобек Умматов. — Кўчат экиш учун қулай келган кунлардан самарали фойдаланганлигимиз натижасида 80 гектар ерга 22 минг туп "Chandler" навли ёнғоқ ўтқаздик. Туркиялик мутахассислар кўчат ўтқазишдан то шу кунгача амалга оширилаётган ҳар бир агротехник тадбирнинг бошида турибди. Суғориш, озиқлантириш, ҳашаротларга қарши кураш ва бошқа тадбирлар биргаликда олиб борилаяпти. Кўчатларимиз юз фоиз ундириб олинди. Шу йилнинг ўзида 3-4 тадан, айримлари 13 тагача ҳосил нишоналари кўрсатди. Мутахассислар маслаҳатига кўра уларни юлиб ташладик. 3 йилгача шундай қилинса кўчатлар бақувват, касалликларга чидамли ва серҳосил бўлиб ўсар экан. Бундан ташқари, қатор ораларга қовун, тарвуз, нўхат ва мош экканмиз. Ёнғоқлар вояга етгунга қадар қатор ораларидан шундай фойдаланиб турса бўлади, дейишди мутахассислар. Бу ҳам қўшимча даромад манбаи. Майдонларимизга юз фоиз томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилган. Кўчатларни асосан кечки салқин тушгандан сўнг тун давомида ва эрталаб соат 9 га қадар суғораяпмиз. Шу тариқа самарадорлик ошиб, ортиқча сув исрофгарчилигининг олди олинади.

Ана шундай манзарани 60 гектарга ёнғоқ кўчати ўтқазган "Maxasteks" масъулияти чекланган жамияти далаларида ҳам кузатдик.

— Мижозларга хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш, янги-янги ёнғоқзорлар барпо этишкорхонамиз жамоаси олдида турган асосий вазифалардан бири, — дейди Нажати Ачикгўз. — Ўзбекистонда биз етиштираётган серҳосил ёнғоқ кўчатлариданбарпо бўлаётган боғлар йилдан-йилга кўпайиб бораяпти.Мақсадимиз яқин келажакда Туркия ва Ўзбекистонни ёнғоқ саноати соҳасида фаолият олиб бораётган фирмалар орасида етакчи ўринга чиқариш.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!