» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди

04 июль 2020 г 1 708 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

“Ёшлар инновацион маркази”да ташкил этилган учрашув карантин талабларига риоя этилган холда ташкил этилиб, унда вилоят ҳокими ўринбосари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ва ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳудуддаги ёшлар Zoom дастури орқали онлайн тарзда иштирок этишди. 

“Ёшлар ойлиги” якунлари бўйича ташкил этилган мазкур учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Президентимизнинг ёшларга табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоят ҳокими вилоятимизда улғайиб келаётган авлод вакилларининг билим олишлари ва иш билан таъминланишлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Учрашувда ёшлар томонидан вилоят ҳокими Эргаш Салиевга Жиззах шаҳрида Ўзбек жанг санъати спортига замонавий спорт мажмуаси бунёд этиш, вилоятда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар ҳамда вилоят ёшларини қишлоқ хўжалиги соҳасида Германия давлати билан ҳамкорликда янгича ёндашув асосида ишлаш сингари таклифлар берилиб, лойиҳилар тақдимоти ўтказилди. 

Учашув якунида вилоятимизда турли соҳаларда юқори натижаларга эришган ёшларнинг бир гуруҳи вилоят ҳокими ва ёшлар иттифоқининг қимматбаҳо ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!