» » Фориш туман ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган «Камбағал оила кўчага чиқариб ташланди» номли видео юзасидан муносабат билдирди

Фориш туман ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган «Камбағал оила кўчага чиқариб ташланди» номли видео юзасидан муносабат билдирди

07 июль 2020 г 1 135 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқларда Фориш тумани «Нурак» маҳалласи Қоратош қишлоғида яшовчи фуқаро Маъмур Жўраев маҳалланинг чўл ҳудудидан ноқонуний қуриб олган уйидан мажбурий кўчирилаётгани акс этган видео тарқалди.
Ушбу эски бино «мен қурганман» деб даъво қилаётган Маъмур Жўраев томонидан эмас 1960 йилда қоракўлчилик ва наслчиликка ихтисослашган Киров номли совхоз кейинчалик (Боғдон бўлган) томонидан қоракўлчилик бўйича янги отар ташкил этиш учун қўра ва чўпон уйи сифатида қурилган. Бу ерда бир неча йил давомида ширкат хўжалигининг чўпонлари фаолият юритишган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сонли «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида «Боғдон» ширкат хўжалиги ҳам хусусийлаштирилиб, унинг негизида 2017 йил 27 мартда «GOLDEN TERRITORY» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, унинг тасарруфига ширкат хўжалиги ер ва мол-мулклари ўтказилган, жумладан Маъмур Жўраев ноқонуний эгаллаб олган қўра ва чўпон уйи ҳам тасарруфига ўтказилди.
Шундан кейин Маъмур Жўраев аҳоли чорва молларини боқиш ва даромад қилиш мақсадида давлат мулки эмас, ўзганинг мулкини қонунни бузган ҳолда ушбу бинони ноқонуний эгаллаб олади.
«GOLDEN TERRITORY» МЧЖ маъмурияти бир неча бор Маъмур Жўраевга ушбу чўпон уйидан чиқиб кетиши юзасидан огоҳлантириш хатлари беради.
Маъмур Жўраев ушбу ноқонуний эгаллаб олган қўра ва чўпон уйини кадастр қилиб олиш учун туман Ермулккадастр бўлимига ариза билан мурожаат қилади. Қўра ва чўпон уйи бошқа мулкдорга тегишли бўлганлиги сабабли унинг аризаси рад этилади. Шундан кейин Маъмур Жўраев қўра ва чўпон уйига мулк эгалигини эътироф этиб бериши юзасидан 2018 йилда маъмурий судига мурожаат этади. 2018 йил 20 ноябрда фуқаролик ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан Маъмур Жўраев аризасини қаноатлантиришни рад этади. Кейинчалик у кассация тартибида маъмурий ишлар бўйича Жиззах вилоят судига ариза беради. Маъмурий ишлар бўйича Жиззах вилоят суди 2019 йил 5 февралда ушбу аризани кўриб чиқиб, Арнасой туман судининг қарорини ўз кучида қолдиради.
Шундан кейин Маъмур Жўраев Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат этади. 2019 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати Арнасой туман маъмурий судининг 2018 йил 20 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят маъмурий суди кассация инстанцияси судининг 2019 йил 5 февралдаги қарори ўзгаришсиз, назорат шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида қарор чиқаради. Шундан кейин ҳам Маъмур Жўраев чўпон уйи ва қўрадан чиқиб кетишдан бош тортиб келади.

2019 йил 23 декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича туман суди Маъмур Жўраевни «GOLDEN TERRITORY» МЧЖга қарашли, 13:11:03:08:02:0035:0001 рақам билан давлат кадастридан ўтган чўпон уйи ва қўрадан мажбурий кўчириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Айрим «чаққон»лар томонидан у ёқ-бу ёғини суриштирмай, маълумотларни тўлиқ ўрганиб чиқмай видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштирилган лавҳада мажбурий ижро бюроси ҳамда хавфсизлик хизмати эмас, туман ИИБ ходимлари суд қарори ижросини таъминлашаётгани акс этган.
Ушбу жараёнда Маъмур Жўраевни қўлига ҳеч ким кишан солган эмас. Қолаверса, Маъмур Жўраев камбағал ҳам эмас. «Нурак» маҳалласи Қоратош қишлоғида унинг ҳайҳотдек ҳовлиси, 25 сотих ер майдони ва ушбу ерларга экилган 100 тупдан зиёд узумзори ва катта мевали боғи бор. Шунча ери бор одамни камбағал деб бўладими?

Фориш тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!