» » Жиззахда 9354,0 км автомобиль йўли рўйхатга олинган. Уларни таъмирлаш ва сақлаш қай ҳолатда?

Жиззахда 9354,0 км автомобиль йўли рўйхатга олинган. Уларни таъмирлаш ва сақлаш қай ҳолатда?

27 август 2020 г 1 362 Комментарии: 0

Ҳозирги пандемия шароитида аксарият тармоқлар маълум муддатга фаолиятини тўхтатган, иш кўламини қисқартиргани сир эмас. Аммо шундай вазиятда ҳам йўлсозлар ўз ишида давом этди. Улар нафақат халқаро аҳамиятдаги, балки давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни таъмирлаш, янгидан қуришда жонбозлик кўрсатишмоқда.  

Хусусан, Жиззах вилояти ҳудудида 9354,0 км узунликдаги автомобиль йўллари рўйхатга олинган. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги 169-сонли қарорига мувофиқ 2601 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари мавжуд. Шундан, 168 км халқаро,  1428 км давлат, 1005 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари ҳисобланади.

Ушбу йўллар Жиззах вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфида бўлиб, бошқарма таркибидаги туман йўллардан фойдаланиш корхоналари томонидан жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажариб келинмоқда.

Айтиш мумкинки, вилоят ҳудудида ички хўжалик, шаҳар, қишлоқ посёлка автомобиль йўллари 6753,0 км ни ташкил этиб, туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ҳисобида туради. Шундан, 4062 км қисмини таъмирлаш талаб этилади.

Жорий йилнинг 10 январида қабул қилинган “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан вилоят ҳудудидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 2020 йилда реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун 25558,3 млн сўм маблағ ажратилган. 

Мазкур қарор билан дастурга киритилган автомобиль йўлларида “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси буюртмачилигида пудратчи “Жиззах КФУК” томонидан реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йилда объектларда реконструкция ишларини амалга ошириш учун 28635,5 млн сўмлик пудрат шартномаси тузилган. Дастлабки олти ой давомида 8000,0 млн сўмлик реконструкция ишлари бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда ва 17592,9 млн сўмлик (220 фоиз) йўл ишлари амалга оширилди.

Жумладан, М-39 “Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг 982-1005 км (23 км), автомобиль йўлининг 983,6-992,6 км қисмлари фойдаланишга топширилди. Жорий йилда объектда реконструкция ишларини амалга ошириш учун 15000,0 млн сўм маблағ ажратилган эди. Январь-июнь ойлари режаси 4000,0 млн бўлиб, амалда 10111,4 млн сўмлик йўл ишлари (253 фоиз) амалга оширилди.

2020 йилда 4Р35 “Жиззах ш. (4р38 автойўли)-Пахтакор ш.-Дўстлик ш.-Гагарин ш.-М-39 автойўли (918 км)” автомобиль йўлининг 11-15 км қисмларида реконструкция ишларини амалга ошириш учун 9558,3 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, 4 км узунликдаги автомобиль йўлида йўл ишларини тўлиқ тугатиб, фойдаланишга топшириш кўзда тутилганди. Ушбу йўналишда ҳам ишлар режалаштирилганидан анча олдинда эканини айтиш мумкин.

Шунингдек, тўла таъмирлаш ишлари дастурига киритилган 2019 йилдан 2020 йилга ўтувчи 9 та объектларда ҳам “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК буюртмачилигида вилоят ҳудудидан ўтувчи 32,7 км узунликдаги йўл қисмларида белгиланган режа асосида тўла таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти.

2020 йилда тўла таъмирлаш объектларида йўл ишларини амалга ошириш учун 15778,9 млн сўмлик шартномалар тузилган эди. Жорий йилнинг олти ойида 2400,0 млн сўм режалаштирилган бўлиб, амалда 11023,3 млн сўмлик (459 фоиз) ишлар қилинди.

Ушбу йилда вилоят ҳудудидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларда ҳам 38751,7 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2020 йилда Жиззах вилояти ҳудудидаги умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлари учун Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам 45 млрд сўм маблағ ажратилиб, манзилли дастур тасдиқланганди. Бу борада ҳам ўтган олти ойда кўзда тутилган ишлар тўлиқ бажарилди.

Жиззах вилояти автомобиль йўллари

ҳудудий бош бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!