» » Жиззахликлар Президентимиз табригини онлайн тинглади

Жиззахликлар Президентимиз табригини онлайн тинглади

31 август 2020 г 1 907 Комментарии: 0

Президентимизнинг Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбиридаги табригини Жиззахлик фаоллар Жиззах шаҳридаги муҳташам «Ўрда» боғида ташкил қилинган жойда онлайн тинглади.

Тадбирда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, вилоятдан Олий Мажлисга сайланган сенаторлар ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, давлат мукофотлари совриндорлари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари бу йил мамлакатимизда эришилаётган ютуқларни чуқур таҳлил қилиб, дунёга чанг солган коронавирус пандемияси даврида аҳолининг соғлиги ва ҳаётини асраш ҳамда иқтисодиётимизни тиклаш, одамларга ишлаб даромад топиши учун шароит яратиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилгани, карантин чекловларига қарамай, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш изчил давом эттирилганини алоҳида таъкидлади.

Жиззах вилоятида ҳам бу борада сезиларли натижаларга эришилмоқда. Жумладан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан умумий қиймати 2 трлн.сўм бўлган 175 та лойиҳа ишга туширилди. Ушбу лойиҳалар кесимида  2 562 та янги иш ўринлари яратилди.

Йил якунига қадар яна 289 та лойиҳаларни рўёбга чиқариш ҳисобига 5 минг 720 та янги иш ўринлари,1,2 трлн. сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилади, 115 млн. доллар экспорт қилиш имкониятига эга 24 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига эришилади.

Дастурларни шакллантиришда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилда умумий қиймати 1,3 млрд. доллар, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 1,2 млрд. доллар бўлган 15 та лойиҳа бўйича 302,5 млн. доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилган.Қурилиш, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларини юксалтиришда ҳам салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Давлатимиз томонидан кўрилган чора-тадбирлар пандемия шароитида вилоятни ҳар тарафлама юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир сўнгида сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев йиғилганларни ва вилоят аҳлини байрам билан табриклади.

Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами вилоятнинг маҳалла ва қишлоқларидаги оилаларда кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!