Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Фаол аёллар иштирокида муҳим вазифалар белгилаб олинди

Фаол аёллар иштирокида муҳим вазифалар белгилаб олинди

17 сентябрь 2020 йил
712
0

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги сиёсий фаоллигини янада ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга ошириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши аъзолари орасида ҳам бугунги кунда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўзларининг самарали хизматларини кўрсатиб келаётган хотин-қизларимиз салмоғи юқори даражада.

Партиянинг вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ва партиянинг шароф Рашидов туман Кенгаши ташаббуси билан Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлимига қарашли 16-умумтаълим мактабида олима ва ташаббускор аёллар иштирокида “Учунчи ренессанс босқичида – аёллар олдида турган муҳим вазифалар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда партиянинг вилоят ҳамда Шароф Рашидов туман Кенгаши ҳодимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари,  бошланғич партия ташкилоти раислари, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” аъзолари, Шароф Рашидов халқ таълими бўлимига қарашли 16-умумтаълим мактабининг фаол ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирни Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Шоира Акбарова очиб берар экан, мамлакатимизда барча соҳаларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўз салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб беришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Бунинг натижаси ўлароқ бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеи кўп жиҳатдан ўзгариб, уларнинг давлат бошқаруви органларида, вазирлик ва идораларда, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорик соҳаларидаги иштироки кучайди.

– Аёлларнинг жамиятдаги нуфузини янада ошириш, маънавий, интеллектуал, касбий салоҳиятидан кўпроқ фойдаланиш, ижтимоий-сиёсий жараёнларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш ҳар доимгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда, – дейди партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши раиси В.Саитхонов. Қолаверса, фаол аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг барча жабҳаларига кенгроқ жалб этиш, чуқур билим ва касб маҳоратига эга аёллар учун янада кенг имкониятлар яратиш жамият тараққиётида муҳим масалалардан биридир.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга антисептик воситалар, тиббиёт ниқоблари тарқатилди. Қолаверса, таълим олиш жараёнида ўқитувчилар ва ўқувчиларга пандемия даврида карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлиги эҳтиёткорликни ҳар дақиқада унитмаслик лозимлиги таъкидланди. Шу билан биргаликда интилувчан ва ташаббускор аёллар партия сафига қабул қилинди.

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар