» » Жиззах вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Европада муҳим келишувларга эришди (видео)

Жиззах вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Европада муҳим келишувларга эришди (видео)

03 август 2018 г 3 253 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси элчихонаси кўмагида Жиззах вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация аъзолари Белгиянинг Люксембург провинцияси губернатори Алевия Шмитц, Европа инвестиция банки бош маслаҳатчиси шунингдек, Ўзбекистон - Люксембург бизнес уюшмаси ва "IFG Capital” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказишди.

Делегация аъзолари Люксембург провинцияси губернатори билан Лебрамон халқароқишлоқхўжалиги доирасида учрашди. Учрашув чоғида Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев минтақанинг иқтисодий сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятини шунингдек, қишлоқ хўжалиги нефтни қайта ишлаш ва саноат тармоқларида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар акс эттирилган тақдимотини намойиш этди. Тақдимотда намойиш этилган "Зомин фарм” ва Жиззах эркин иқтисодий зоналари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашувни тўлиқ тафсилоти билан uzreport телеканали томонидан тайёрланган мазкур лавҳада танишиб олишингиз мумкин.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!