Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззах вилоятидаги раҳбарларга "Сиёсий-маърифат соати" дарси ташкил этилди

Жиззах вилоятидаги раҳбарларга "Сиёсий-маърифат соати" дарси ташкил этилди

14 ноябрь 2020 йил
693
0

Куни кеча Давлат бошқаруви академиясида Жиззах вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқарув кадрлари ва секторлар раҳбарлари учун илк "Сиёсий-маърифат соати" видеоконференция режимида ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари – Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев кириш сўзи билан очиб берди.

Мазкур тадбирда вилоятдаги 11 та сектор раҳбарлари, 600 нафар давлат хизматчиси иштирок этди.

"Сиёсий-маърифат соати"да маҳаллий ҳокимликларда энг муҳим самарадорлик кўрсатчиклари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Шахсий масъулиятни оширишга қаратилган видеоролик намойиш этилди. Эндиликда ушбу махсус соат мунтазам ўтказиб борилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар