Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Жиззахда ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

14 ноябрь 2020 йил
443
0

Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов шох кўчасида жойлашган “Uzbekistan grand hotel” меҳмонхонасида “Ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини тўғри харакат қилишга ўргатиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари, газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган ёнғин ўчириш амалий тактик машқидан кўзланган мақсад ҳам фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ёки бошқа нохуш ҳолатларда соҳавий хизмат ходимларининг биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришга қаратилди.

Машқларга турли хизматларнинг 100 дан ортиқ ходими, 10 дан ошиқ махсус техника жалб этилди. Махсус-тактик ўқув машқи давомида шартли равишда меҳмонхонада ёнғин келиб чиққанидан кейин мижозлар ва меҳмонхона ходимларини эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш ҳамда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширилди.

Меҳмонхонанинг барча қаватларидаги ҳамда асосий ташқарига чиқиш-қутқариш йўллари кўрсаткичлар билан жиҳозланди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон қутилари тўлиқ ҳолга келтирилди. Масъул шахсларга қўшимча йўриқнома ва кўрсатмалар берилди. Бундай ўқув машғулоти шаҳарнинг сергавжум савдо марказида ҳам ташкил этилмоқда.

Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар