Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » O’zlidep партиясининг 17 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоят кенгашида тантанали тадбир бўлиб ўтди

O’zlidep партиясининг 17 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоят кенгашида тантанали тадбир бўлиб ўтди

14 ноябрь 2020 йил
586
0

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ( шаҳар) Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, электорат вакиллари иштирок этишди.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши ҳам – O’zLiDePнинг таркибий қисми сифатида бунёдкорлик ва яратувчилик руҳи билан суғорилган шолнли йўлни босиб ўтди.

Буни, ўтган йил 22 декабрь куни “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Унга кўра Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги мавжуд 57 та депутатлик ўрнидан O’zLiDeP вилоят Кенгаши 27 нафар, яъни 47,4 фоиз депутатлик ўрнига эга бўлди.  Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларидаги мавжуд 339 та депутатлик ўрнидан O’zLiDeP туман (шаҳар) Кенгашлари 122 нафар, яъни 36 фоиз депутатлик ўрнига эга бўлди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига O’zLiDePдан сайланган 27 нафар депутатлардан 9 нафари, яъни 33,3 фоизи аёллар, туман (шаҳар) Кенгашларига O’zLiDePдан сайланган 123 нафар депутатлардан 25 нафари, яъни 25,8 фоизи аёлларни ташкил этади.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP Фракцияси аъзоси сифатида фаолият олиб борган Бахтиёр Саатов, Кароматулло Турғунбоев, Нодира Каримова, Ғуломжон Омонқулов, Эркин Халбутаев, Нодирбек Раджаповлар номлари ҳам ҳурмат билан тилга олиб ўтилди. Айни пайтда уларнинг хайрли анъанасини Феруза Нигматова давом эттирмоқда.

O’zLiDeP вилоят Кенгашининг охирги беш йиллик фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, 2016 йилда бошланғич партия ташкилоти 582 тани ташкил этган бўлса, 2020 йилда 804 тага етганини яъни 138 фоизга кўпайганини кузатишимиз мумкин. Партия аъзолари сони 2016 йилда 17122 нафарни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 40499 нафарни ташкил этмоқда.

Жорий йилда Бухорода содир бўлган табиий офат, Сарбодада рўй берган техноган фалокат ҳамда коронавирус пандемияси туфайли юзага келган қийинчиликларни бартараф этишда маслакдошларимиз, электорат вакиллари етакчилар сафида бўлишди. Шу билан бирга вилоятда кечаётган иқтисодий ислоҳатлар, аҳоли томонидан тушаётган мурожаатлар ҳам депутатларимиз назаридан четда қолмади. Жумладан, O’zLiDeP туман ( шаҳар) Кенгашларидаги депутатлар гуруҳи томонидан турли масалаларда мутасадди ташкилотларга жами 435 та, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан жами 131 та депутатлик сўрови чиқарилди. 103 марта мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари  эшитилди. Ўтган вақт давомида аҳоли томонидан қилинган 147 та мурожаатларнинг аксари ижобий ҳал қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар  амалга оширилган бу ишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар хотиржамликка чақирмачлигини, аксинча янги мақсад ва вазифаларга сафарбар этишга чақиришини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар