Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Зоминда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Зоминда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

14 ноябрь 2020 йил
772
0

Пандемия даврида давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш, шунингдек ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш мақсадида ноябрь ойи давомида Юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган эди.

Куни кеча – Зомин туманининг турли ҳудудларида ҳам ушбу тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Куннинг биринчи қисмида намуна сифатида туман Ёшлар маркази биносида “Тараққиёт” маҳалла аҳолиси учун илк тағибот тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғоясини мужассам этган шеърлар, куй ва қўшиқлар ижро этилди. Спортичи ёшлар чиқишлари билан иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Акмал Жумабоев ҳам иштирок этди. А.Жумабоев сўзга чиқиб барчани бошланаётган кенг миқёсдаги тарғибот тадбирларида фаол иштирок этишга чвақирди.

Шунингдек, тадбир давомида Юртимизда, вилоятимизда ҳамда Зомин тумани бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, кузатилаётган ижобий ўзгаришларга бағишланган видеороликлар намойиш этилди.

Тадбирлар белгиланган режага мувофиқ жойларда давом этмоқда.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар