» » Жиззах вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси тизимидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди

Жиззах вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси тизимидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди

19 ноябрь 2020 г 1 879 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Жиззах вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлаш мақсадли жамғармаси маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан  рўйхатдан ўтишлари, Жиззах вилоятидаги мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 19 ноябрдан 4 декабригача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: 72 226 08-81, 72-226-52-68

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!