» » Жиззахда иккита: 4 ва 5 юлдузли меҳмонхона қурилади

Жиззахда иккита: 4 ва 5 юлдузли меҳмонхона қурилади

07 декабрь 2020 г 1 849 Комментарии: 0

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ ва «Асака» АТБнинг эркин туристик зона ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE tourism) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш зоналаридан иборат бўлган иккита халқаро даражадаги 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қуриш учун инвестиция киритади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.

Шунингдек, лойиҳада келтирилишича 2024 йил 1 январга қадар эркин туристик зона ҳудудида қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!