Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Шароф Рашидов туманида ўтказилди
14 декабрь 2020 г 1 935 Комментарии: 0
Фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида вилоят ҳокими Э.Салиев Шароф Рашидов тумани аҳолиси билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан ўртоқлашди ва имкон қадар ушбу муаммолар жойида ҳал этилиб, баъзилари назоратга олинди.
Сайёр қубулда фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мурожаат қилишди.
Хусусан, қабул давомида жами 48 та фуқародан 52 масала юзасидан мурожжат келиб тушди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилган бўлса, 3 тасига ҳуқуқий тушунча берилиб, 46 таси назоратга олинди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида вилоят, ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!