Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Навбатдаги туман Кенгаши сессиясида Зомин тумани ҳокимининг мурожаати эшитилди

Навбатдаги туман Кенгаши сессиясида Зомин тумани ҳокимининг мурожаати эшитилди

16 декабрь 2020 йил
805
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Олий Мажлиси Сенати томонидан жорий йилнинг 10-20 декабрь кунлари Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларини ўтказиш тавсия этилиб, унда ҳокимларнинг 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йил режаларига бўйича мурожаат қилишлари белгиланган эди.

Зомин тумани ҳокимлиги мажлислар залида ушбу топшириқлар ижроси доирасида Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Пардаев, туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ташкилот ва муассаса вакиллари, фаоллар, ёшлар, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Зомин тумани ҳокими Абдуғаниев Алишер Муҳаммадиевичнинг туманда 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилги режалари бўйича аҳолига мурожаати эшитилди.

Мурожаатда туман ҳокими жорий йил давомида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтиш баробарида, йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, туман ҳокими томонидан ҳудудда ёшлар масаласи ва ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишларни танқид қилган ҳолда, мазкур соҳалардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича масъуллар томонидан аниқ таклифлар берилмаётганлигини айтиб ўтди.

Мурожаат бўйича фикрлар билдирилиб, депутатлар томонидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар