» » BMB Trade Group ва Халқаро Ислом бизнеси халқаро ассоциацияси ўзаро манфаатли шериклик истиқболларини муҳокама қилдилар

BMB Trade Group ва Халқаро Ислом бизнеси халқаро ассоциацияси ўзаро манфаатли шериклик истиқболларини муҳокама қилдилар

25 декабрь 2020 г 1 699 Комментарии: 0

BMB Trade Group Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Халқаро Ислом бизнеси ассоциацияси президенти Марат Вазихович Кабаев билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида Бекзод Маматқулов Марат Кабаевни Тошкентда мазкур ассоциация филиалининг очилиши билан самимий табриклади ва унга Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Музокаралар давомида Б.Маматқулов компаниянинг инвестиция ва экспорт фаолиятида муваффақиятли қўлланилган бизнес моделлари билан ўртоқлашди, шунингдек, ассоциация шериклигида Ўзбекистонда ислом бизнеси ассоциацияси фаолиятини ривожлантириш ҳамда BMB Trade Group қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун “Ҳалол” стандарти сертификатини жорий этишни таклиф қилди.

Ўз навбатида, Марат Кабаев табрикларни илиқ қабул қилди ва Б. Маматқуловнинг шериклик таклифини қўллаб-қувватлади, шунингдек, республикада зиёрат туризмининг қўшма лойиҳаларини амалга оширишга қизиқишини билдирди.

Умуман олганда, музокаралар дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

BMB Trade Group матбуот хизмати 
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!