Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Бахмал туманининг туристик имкониятлари қандай?

Бахмал туманининг туристик имкониятлари қандай?

29 декабрь 2020 йил
559
0

Бахмал туманида туризмни ривожлантириш бўйича семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳудуди, асосан,  тоғ олди текисликлари ва тоғлардан иборат. Бахмал туманининг жанубий қисмида Туркистон тизмаси ва унинг шимолий-ғарбий тармоғи — Молгузар тоғлари жойлашган (энг баланд жойи 2621 м). Молгузар тоғлари билан Туркистон тизмаси оралиғида Сангзор водийси бор. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси — 5° дан — 9° гача, июлники 25°, тоғли қисмида 15°. Йилига ўртача 300 — 750 мм ёғин тушади. Туман ҳудудида Саъд Ваққос ота булоғи бор.  Тупроқлари асосан тўқ тусли бўз тупроқлар ва тоғ жигарранг тупроқлар тоғ ва баланд тоғ дашт тулроқлари, шарқида типик бўз тупроқлар тарқалган. Эфемер ва эфемероид, ксерофит ўсимликлари ўсади. Бутазор, арчазор,  ёнғоқзорлар учрайди. Бодом, ёввойи олма, олча, дулана бор.

БАХМАЛ  ТУМАНИНИНГ ТУРИСТИК ИМКОНИЯТЛАРИ

ЭКОЛОГИК  -туркистон тоғ тизмаси бўйлаб ташкил этилган экосўқмоқларда   экспедициялар ташкил этиш;

ТАРИХИЙ  ИЛМИЙ ТУРИЗМ –”Буюк ипак йўли” , Искандар Зулқайнар ва   Буюк Амир Темур каби тарихий шахслар ва қидимий Устрашана вилояти билан боғлиқ туризмни  йўлга қўйиш.

АГРАР ТУРИЗМ-  дехқончилик, асаларичилик, йилқичилик ва эчкичилик каби қишлоқ хўжалик ишлари билан танишиш;

СПОРТ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТУРИЗМИ-инсон организмининг астма, юрак–ошқозон касалликларини ҳаво ванналари,   эчки сути ва қимиз  ҳамда доривор гиёхлар билан даволаш;

ҚИШЛОҚ ТУРИЗМИ-қишлоқ ахолисинниг ўзига хос яшаш тарзи ва маданияти

ОВЧИЛИК ТУРИЗМИ-120 дан ортиқ турдаги қушларни ва йирик хайвонларни овлаш;

ГАСТРАНОМИК ТУРИЗМ – худуднинг тандир гўшт, қозон патир каби  миллий таомларини татиб кўриш ва тайёрлаш жараёнида иштирок этиш;

ЭТНОГРАФИК ТУРИЗМ –фолклор жамоалари, хунармандчилиги, кўпкари, худуднинг урф-одатлари ва анъаналарини  ўрганиш ва   иштирок этиш.

ЗИЁРАТ ТУРИЗМ – зиёратгох ва қадамжолар билан боғлиқ туризм

ТОҒ ЧАНҒИ ТУРИЗМИ- қорли тоғларда чанғида сайр этиш

ФИТО ТУРИЗМ –худуддаги доривор гиёхлардан халқ табобатига доир  дамламалар таёрлаш   билан танишиш:

ОРНИТОЛОГИК ТУРИЗМ-Қушларни кузатиш, ҳаётини ўрганиш ва суратга олиш билан боғлик туризм.

Бахмал туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар