Вилоят тадбиркорлари пандемия даврида қандай имтиёзларга эга бўлган?
Вилоятда пандемия даврида зарар кўрган 2,2 мингта кичик бизнес субъектлари 14,4 млрд сўмлик мулк ва ер солиғидан озод қилинган;
1172 та тадбиркорга фойдаланилмаётган ер участкалари ва объектлари учун апрел-май-июн ойлари учун юқори ставкаларни тадбиқ этиш ва жарималарни (1,8 млрд сўм) ундириш тўхтатилди;
15,2 мингта кичик бизнес субъектлари (90,2 минг ишчи) учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилиши натижасида тадбиркорлар 44,1 млрд сўм солиқ имтиёзларига эга бўлди;
7,3 мингта якка тартибдаги тадбиркорларга энг кам ижтимоий солиқ миқдори базавий ҳисобланган сумманинг 50 фоизгача камайтирилиши натижасида 4,9 млрд сўмдан ортиқ маблағ ихтиёрларида қолдирилди;
146 та ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи, муддати ўтган дебиторлик қарзлари мавжуд корхоналарга 176,8 млрд сўм миқдоридаги жарималарни қўллаш тўхтатилган.