» » Жиззахда 2021 йил янги 336 та трансформатор ўрнатиш режалаштирилди

Жиззахда 2021 йил янги 336 та трансформатор ўрнатиш режалаштирилди

08 январь 2021 г 934 Комментарии: 0

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан Ҳукумат қарорлари асосида 2020 йилда амалга оширилган ишлар бораисда матбуот анжумани ташкил этилган эди.

Анжуманда таъкидланганидек, 2020 йилда жами 583,1 км 10/0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш ва 164 дона трансформатор пунктлари ўрнатиш режалаштирилган эди. Режа асосида ўтган йилда жами 453,1 км (даврий режага нисбатан 72,8%) 10/0,4 кВли ҳаво тармоқлари қурилди. Ҳисобот даврида электр тармоқларини қуриш учун 8487 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди ҳамда бу жараёнлар тўхтаб қолгани йўқ. Бажарилган қурилиш монтаж ишлари учун жами 28 287,9 млн. сўм маблағ сарфланди, - дейилади прес релизда.

2021 йилда электриклар 630,0 км 10/0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш ва 336 дона трансформатор пунктларини ўрнатишни ўз олдиларига мақсад қилиб олишган. Мақсад маиший ва улгуржи истеъмолчилар учун узлуксиз энергия етказиб беришдан иборат.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!