» » Фориш туманига янги ҳоким тайинланди

Фориш туманига янги ҳоким тайинланди

19 январь 2021 г 7 211 Комментарии: 0

Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Фориш тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдували Мустанов бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, Фориш туман ҳокими лавозимига Матиев Икром Синдорович номзодини тавсия этди.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Матиев Икром Синдорович Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!