» » Жиззах шаҳрининг янги ҳокими шаҳардаги «Street workout» комплекси қурилиши билан танишди

Жиззах шаҳрининг янги ҳокими шаҳардаги «Street workout» комплекси қурилиши билан танишди

21 январь 2021 г 2 037 Комментарии: 0

Барчамизга маълумки мухтарам Президентимиз томонидан 2021 йил юртимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили”  деб номланди.  Бу албатта аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини яратишга қўйилган илк қадам десак муболаға бўлмайди.

Берилган топшириқлар самарадорлигини ошириш мақсадида Жиззах шаҳри маҳаллари ҳудудида “Street workout” комплексларини қуриш режалаштирилди.

Мазкур лойихани амалга тезроқ тадбиқ этиш мақсадида шаҳар ҳокими  К.Холмуродов “Street workout” комплекс қурилиши бўйича шаҳардаги “Иттифоқ” маҳалласида бўлди ва маҳалла фаоллари билан учрашди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад аҳолини спортга жалб қилиш, фуқароаримиз саломатлигини яхшилаб соғлом турмуш тарзини яратишдир.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмат

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!