» » АҚШ тадқиқотчиси Жиззахнинг урф-одатлари ва тарихини ўрганди

АҚШ тадқиқотчиси Жиззахнинг урф-одатлари ва тарихини ўрганди

23 январь 2021 г 1 247 Комментарии: 0

Террел Жермейн Старр АҚШнинг етакчи илмий-тадқиқот институтида катта илмий ходим ҳамда “The Root” онлайн журнали мухбири. Шу билан бирга ташқи сиёсат, саёҳатлар, маданият ва янгиликлар тўғрисидаги ҳафталик “Black Diplomats” радиоэшиттиришининг асосчиси ва бошловчиси ҳамдир. Шу кунларда у мамлакатимизда бўлиб турибди.

– Дунёнинг бир қатор ривожланган давлатларида бўлганман, – дейди Террел Жермейн. – Лекин ўзбек халқидек меҳмондўст одамлари бор, бой тарих ва маданиятига эга бўлган Ўзбекистонга алоҳида меҳрим тушди. Ўзбек миллий таомларидан Жиззах сомсасини тотиб кўрдим-у, гўё овқатланишнинг ҳақиқий таъмини ва мазасини илк марта ҳис этдим. Бу лаззатнинг таърифини келтиришга ожизман. Қолаверса, табиатнинг гўзал манзараларини кўриб, ҳақиқий жаннатни кашф этгандек бўлдим. Ўзбекистондаги саёҳатим ҳаётимдаги энг сермазмун, энг унутилмас кунларимга айланишига шубҳам йўқ. Саёҳатимнинг илк кунида менга Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ҳамроҳлигида Ғаллаорол туманида жойлашган “Амир Темур дарвозаси” яъни, қадимги халқ оғзаки ижодида “илон ўтди” деб номланган дарани бориб кўриш ва унинг тарихини яқиндан ўрганиш насиб қилди. Тарихни фақат китоб билангина эмас, жойига келиб ўз кўзинг билан кўриб ўрганиш бошқача таассурот уйғотар экан.  

Сўнг меҳмон атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидов музейида бўлиб, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги экспонатлар билан танишди.

Террел Жермейн ўзининг нашр этиш арафасида турган шахсий китоби бобларидан бирини америкаликларнинг 1932-1933 йилларда юртимизда бўлган даврига бағишланган. “Харлем Уйғониш” маданияти ёзувчиларидан бири ва “жаз шеъриятининг” асосчиси Лэнгстон Хьюз ва Оливер Голден ўша пайтлар Тошкент вилоятида пахтанинг янги навларини яратиш билан шуғулланган. Шу боис Т.Жермейн Пахтакор туманида жойлашган Американинг “Silverleafe” компаниясининг фаолияти билан яқиндан танишди. Компания таркибидаги масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг асосий йўналишларини ўрганди. Пахта етиштириш асосий соҳалардан бири эканлиги, юқори сифатли маҳсулот олиш ва қўл меҳнатидан фойдаланишни тўхтатиш учун компания сўнгги авлод Жон Деере механизациялашган ускуналаридан фойдаланилаётгани тадқиқотчининг эътиборини тортди.

Саёҳат якунида меҳмон Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғидаги яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!