» » Жиззах вилояти ҳокимининг "Жиззах вилоятида Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги қарори имзоланди

Жиззах вилояти ҳокимининг "Жиззах вилоятида Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги қарори имзоланди

26 январь 2021 г 1 441 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг "Жиззах вилоятида Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги қарори имзоланди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й., 15-сон 186-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 20­­­21 йил 12 январдаги 01/04-19-70-coн, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги 03/22-02-6/10-1933-сон ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги OV31845605-сон билан рўйхатга олиниб, биргаликда келишилган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларининг ҳисоб-китобларини инобатга олган ҳолда, вилоятдаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й. 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 20­­­21 йил 12 январдаги 01/04-19-70-coн, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги
    03/22-02-6/10-1933-сон ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги OV31845605-сон билан рўйхатга олиниб, биргаликда келишилган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларининг ҳисоб-китоблари инобатга олинсин.
  2. Жиззах вилоятида Давлат кўчмас мулкидан 2021 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага ва ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Бино ва ишншоотларга бириктирилган, шунингдек алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 3-иловага, ижара тўловининг энг кам ставкалари 25 фоизга камайтирилиши белгиланган узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари:

йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишлари;

фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларнинг марказга ўз вақтида, тўлиқ, шунингдек ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги;

давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи (Д.Халиков)га:

давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;

ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;

ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш;

фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш алентлиги ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштириш;

вилоят ҳудудида фойдаланилмаётган, бўш турган бинолар
ва иншоотларни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда ижарага бериш вазифалари юклатилсин.

  1. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Б.Ташпўлатов), шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш
    ва ташкиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш алентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.
  2. Вилоят ҳудудида 2021 йилда давлат мулки бўлган бинолар
    ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.
  3. Жиззах вилояти ҳокимининг 2020 йил 24 январдаги “Вилоятда Давлат кўчмас мулкидан 2020 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида”ги 29-сонли қарори 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  4. Мазкур қарор “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталарида расман эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг jizzax.uz расмий
    веб-сайтига жойлаштирилсин.
  5. Мазкур қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  6. Ушбу қарор ижросининг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов зиммасига юклансин.

    Вилоят ҳокими в.в.б.                                                     А.Мустанов

30-karor-26_01_2021-y.pdf [460,74 Kb] (cкачиваний: 166)  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!