Жиззахда ёнғин ичида қолган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
2021 йил 29 январ куни соат 20:25 да Жиззах вилояти ФВБ Тезкор бошқарув марказига Жиззах шаҳар Олмазор маҳалласи К.Эрматов кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. Воқеа жойига тезкорлик билан соат 20:31да 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида уй ичида ухлаб қолган 59 ёшли фуқаро А.А. қутқарилган ва хавфсиз жойга олиб чиқилиб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ёнғин иситиш печи мўриси нотўғри ўрнатилиши оқибатида содир бўлган. Натижада яшаш хонадонининг 15 кв. метр майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

11 февраль 2020, Вторник
Жиззах шаҳаридаги 25-мактабда ёнғин нима сабабдан содир бўлганлиги аниқланди

07 август 2019, Среда
Жиззахдаги МДФ эшиклар цехидаги ёнғинни бартараф этишга 10 дан ортиқ техника жалб этилди

13 июнь 2019, Четверг
Расмий хабар: Жиззахдаги кондитер цехини ўчириш учун қарийб 3 соат вақт кетган
Изоҳлар (0)