» » Жиззах шаҳар ҳокими ва Бизнес Омбудсманнинг вилоятдаги вакили шаҳардаги корхоналар фаолияти билан танишди

Жиззах шаҳар ҳокими ва Бизнес Омбудсманнинг вилоятдаги вакили шаҳардаги корхоналар фаолияти билан танишди

02 февраль 2021 г 1 343 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес Омбудсман Жиззах вилоят вакили биргаликда Жиззах шаҳрида амалга оширилиши белгиланган йирик лойиҳалар ва фаолият юритаётган корхоналар билан танишди.

Ташриф давомида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган  «BONU Shirinliklari» МЧЖ фаолияти,  “ЖИЗЗАХ” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши белгиланган "Auto Motors Asia" МЧЖ корхонасига ташриф буюриб кроссоверлар, юк автомобиллари ва  микроавтобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан танишди.

Бундан ташқари, йирик бўлган корхоналар фаолияти билан танишиш давомида «JIZZAX-TOSHTEPA TEKSTIL» МЧЖ, «JADA COLOR TEKSTIL» МЧЖ ва Шароф Рашидов номидаги текстиль комбинати лойиҳасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммоларни ўрганиб, бартараф этиш учун керакли имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини таькидланди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!