» »  Жиззах вилоятининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 Жиззах вилоятининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

31 декабрь 2020 г 1 173 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27, 99-моддалари ҳамдаЎзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 26 декабрдаги №МО 1140151–сонли хатига асосан 2021 йил учун вилоят маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари
вилоят Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуннинг(кейинги ўринларда Қонун деб аталади) 6-иловасига мувофиқ Жиззах вилояти (кейинги ўринларда – вилоят деб аталади) маҳаллий бюджетининг даромадлари
    1 212,9 млрд.сўм, харажатлари 1 702,9 млрд.сўм миқдорда, 7-иловасига мувофиқ республика бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига ажратиладиган трансфертлар 490,0 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Қонунга мувофиқ солиқларнинг қуйидаги турлари туман
    (шаҳар)лар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

  1. Вилоят бюджетига қуйидагилар тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;

айланмадан олинадиган солиқ;

қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари
(патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлар ва ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари);

автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;

давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга (ижарага) беришдан ва сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар;

  1. Қонунга асосан вилоят бюджетига қуйидаги улушлар:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари) 100 фоизи;

фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) 100 фоизи ўтказилади.

  1. Қонунга мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли даражадаги маҳаллий бюджетларга ажратиладиган солиқларни ва бошқа турдаги даромадларни (шу жумладан ушбу қарорнинг 2, 3, 4-бандларида кўрсатилган даромадларни) ҳамда бюджетлараро трансфертларни тақсимлашга ҳақлилиги белгилансин.
  2. Вилоятининг2021 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

вилоят маҳаллий бюджетларининг 2021 йил даромадлари режаси
2-иловага мувофиқ;

умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ;

вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажмиҳамда республика бюджетидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ўтказиладиган тартибга солувчи трансфертлар миқдори
4-иловага мувофиқ ва тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини шаҳар ва туманлар бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги;

вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджети даромадларининг
2021 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

2021 йилги вилоятнинг вилоят бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари6-иловага мувофиқ;

вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ажратма меьёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят Ғазначилик бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан амалга оширилиши белгилансин.
  2. Мобил алоқа хизматлари ва алкоголь маҳсулоти, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2020 йилнинг
    1 июл ҳолатига кўра, туман (шаҳар) аҳолиси сонининг вилоят аҳолиси сонидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг таклифларига асосан шаҳар маҳаллий бюджетига мобил алоқа хизматлари ва алкоголь маҳсулотлари учун ўтказиб бериладиган даромадлар вилоят маҳаллий бюджетида қолдирилсин.

9.Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 8-иловага ҳамда жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

Бунда, туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгаши вилоят кўрсаткичига нисбатан 0,7 дан 1,3 гача миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентини белгилаш ҳуқуқига эгалиги кўрсатиб ўтилсин.

  1. Молия йили давомида шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларини баланслаштириш жараёнида назарда тутилмаган (ҳисобга олинмаган) солиқ турлари бўйича тушумлар кузатилса, ушбу солиқ тушумлари тўлиғича вилоят маҳаллий бюджетига ўтказилсин.
  2. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ захира жамғармалари маҳаллий бюджетларнинг тасдиқланган харажатларининг камида1 фоизи миқдорида шакллантирилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, 2021 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 6,3 млрд.сўм миқдорида тасдиқлансин.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларизахира жамғармалари маблағларини вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджет параметрларида кўзда тутилмаган,кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Вилоятнинг вилоят бюджети ҳамдашаҳар ва туманлар бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар молия йили давомида тегишлича вилоят ҳамда туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари асосида ишлатилиши белгилансин вакечиктириб бўлмайдиган тадбирларни молиялаштириш ҳолатлари юзага келганда тегишли ҳокимларнинг қарор ва фармойишлари асосида ишлатилиб бу ҳақда тегишли тартибда Халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот бериб борилсин.
  2. Вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш бўйича мурожаат қилсин.Ҳудди шундай ҳолат туман (шаҳар)ларда кузатилса, тегишли маҳаллий ҳокимликлар ҳам вилоят ҳокимлигига худди шу тартибда мурожаат этсин.
  3. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини таъминласинлар ҳамда ўз расмий веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Вилоят ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари вилоят ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар тегишинча мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб борсин.
  2. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Раджапов, вилоят
    молия бош бошқармаси (Ш.Дарвишев), вилоят солиқ бошқармаси(Б.Тошпўлатов)ларга 2021 йилдаги бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарор “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталарида расман эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг
    jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Раджапов зиммасига юклатилсин.

     Вилоят Кенгаш раиси,

        вилоят ҳокими                                                         Э.Салиев

viloyat-byudzheti-karori-2.pdf [626,43 Kb] (cкачиваний: 56)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!