» » Зарбдор туманида  ҳоким алмашди

Зарбдор туманида  ҳоким алмашди

13 август 2018 г 7 275 Комментарии: 0

13 август куни халқ депутатлари Зарбдор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.

2018 йил апрель ойидан  буён Зарбдор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Кушбаков Нарзулла Гайбуллаевич ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Ашурматов Ойбек Шодмонкулович Зарбдор туман ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун Ашурматов Ойбек Шодмонкулович 2010-2016 йилларда Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!