Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Маҳаллабай” ишлашнинг самараси: Бу сафар бир кунда 800 дан ортиқ фуқароларнинг масалалари ҳал этилди!
21 февраль 2021 г 811 Комментарии: 0
Аҳоли мурожаати энди маҳаллаларда хал этилмоқда. Ҳар бир туман, энг олис аҳоли манзиллари эътибордан четда қолмайди. Сайёр автобус орқали исталган жойга етиб борамиз ва давлат хизматини кўрсатамиз.
Кеча эрта тонгдан ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Ш.Рашидов туман ДХМ ходимлари 4 та маҳалла сари отланишди. Манзил Сарайлик, Яхтанлик, Тараққиёт ва Эски Тошкентлик маҳаллалари.
- Ходимлар бу билан чекланиб қолмасдан уйма-уй юрган ҳолда ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам беришди, - дейди Ш.Рашидов туман давлат хизматлари маркази директори Насим Бекмуродов. - Сайёр хизматлар давомида аҳоли ўртасида хизматларни давлат хизматлари марказларига келмасдан, Ягона интерактив портал орқали электрон тарзда олиш ҳам тарғиб қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!