Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зоминда ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлашнинг самари усули амалда

Зоминда ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлашнинг самари усули амалда

23 февраль 2021 йил
225
0

Зоминда бугун ҳам бир қанча ёшларга 1 гектардан ер ажратиб берилди.

Зомин тумани 4-сектор ҳудудидаги Чорвадор ҚФЙ Жалойир қишлоғидан 20 нафар ёшларга 1 гектардан ер ажратилди.

Чорвадор СИУ ҳудудидан унумдор 20 гектар ер танлаб олиниб, туман ҳокимлиги, сектор вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Жалойир қишлоғидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда доимий ишсиз бўлган ёшларга ажратиб берилди.

Ушбу ёшлар орасида Жалойир қишлоғидан Умида Суюнова ҳам бор. – Президентимизнинг биз ёшлар ўйлаб бошлаган ушбу ишларидан хурсандмиз ва бунда шахсан мен ҳам борлигимдан муамнунман. Берилаётган ушбу имкониятдан унумли фойдаланишга, халқимиз, оиламиз даромадини оширишга жон дилим билан ҳаракат қиламан, дейди У.Суюнова.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар