Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Маҳаллабай ишлашда Дўстлик тумани Каттақўрғон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорлик қилади

Маҳаллабай ишлашда Дўстлик тумани Каттақўрғон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорлик қилади

23 февраль 2021 йил
261
0

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Боиси, одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилма ҳам маҳалла ҳисобланади.

Президентимиз шу сабабдан ҳам асосий эътиборни маҳаллабай, фуқаробай ишлашга қаратмоқда.

Президент Администрацияси топшириғига асосан, Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев бошчилигида секторлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларидан иборат бир гуруҳ вакиллари Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида бўлишди.

Вакилларимизни Каттақўрғон туман ҳокими вазифасини бажарувчи Жамшид Насриддинов илиқ кутиб олинди. Улар Каттақўрғонда маҳаллабай ишлаш тизими бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Каттақўрғон туманидаги “Мундиён” маҳалласида бу борада ибратли ишлар амалга оширилгани Жамшид Насриддинов томонидан атрофлича таништирилди. Маҳалланинг “драйвери” сифати баҳоланган томорқачиликни ривожлантириш, аҳолига қулайликлар яратиш учун ташкил этилган намунавий “дала дўкони” ҳам кўрсатиб ўтилди.

Шундан сўнг меҳмонлар 1-сектор фаолияти билан таништирилди. Тушга яқин “Қўшҳовуз” массивидаги лалми 50 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси асосида боғ ва узумлар ташкил этиш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар кўрсатилди.

Тушдан кейин туманимиз делегацияси аъзолари Каттақўрғон туманидаги ёшлар ва хотин-қизларни “Касб-ҳунарга ўргатиш мактаби”да бўлишди. Мактабда тикувчилик, электр пайвандлаш, эркаклар ва аёллар  сартароши каби касблар бўйича дарс олишади. Ўқув курсини тамомлаганлар сертификатлар берилиши, бу эса улар учун кейинги ишларга жойлашишларида асқотиши айтиб ўтилди.

Давлат хизматлари биносида ташкил этилган “Лойиҳалар фабрикаси” билан танишган вакилларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга шу ердаги мутахассислардан батафсил жавоб олишди.

Аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича намунавий кооперация фаолияти ҳам кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Шунингдек, “Кадан” маҳалласи ҳудудида оммалаштирилаётган Польша давлатидан келтирилаган “Зинга-зинга” навли қулупнай етиштириш кооперация бўйича ҳам қизиқиш юқори бўлди. Бу қулупнай нави йил давомида уч маротаба ҳосил бериши, ҳосил  ҳафтагача сифатини йўқотмай туриши билан алоҳида эътиборга лойиқ.

“Рустам пластекс”, “Зарина-файз келажаги” ва “Kaттaқўрғон электротехника заводи” масъулияти чекланган жамиятларнинг фаолияти вакилларимизда катта қизиқиш уйғотди.

- Тўғрисини тан олишимиз керак, кейинги йилларда маҳаллалар билан ишлашдан узоқлашдик. Лекин ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан маҳаллабай ишлаш тизимига ўтмоқдамиз. Бунинг учун аҳоли орасига кириб бориб, уларни муаммоларини, дардини тинглаш нақадар тўғри йўл эканини англадик. Бунда ҳар бир маҳаллада яшовчи кишиларнинг шуғулланаётган фаолият тури, хоҳиш ва истаги бизга шу ҳудуднинг ўсиш нуқтасини кўрсатиб бермоқда. Каттақўрғонликлар тажрибаси, уларнинг иш услуби бизни янги режалар тузишга ундади. Ишни аҳолининг қизиқишидан бошлаймиз. Бу орқали ҳудудларнинг ўсиш нуқтасини аниқлаб, ривожлантирамиз. Бозор талабидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидагилар билан янги лойиҳаларни ишга тушириш олдимизга мақсад қилдик,-дейди Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар