Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззах вилояти бўйича вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди

Жиззах вилояти бўйича вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди

26 февраль 2021 йил
871
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали вилоятдаги ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Фориш тумани халқ таълими бўлими мудири;

Зарбдор тумани халқ таълими бўлими мудири;

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пахтакор тумани бўлими Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи 1-тоифали инспектори;

Арнасой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича бириктирилган ишга жойлаштириш инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 февралдан 7 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар