Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туманида заъфарон шифобахш ўсимлиги етиштирилиши мумкин

Зомин туманида заъфарон шифобахш ўсимлиги етиштирилиши мумкин

18 март 2021 йил
334
0

Зомин тумани ҳокими А.Абдуғаниев ҳамда BMB TRADE GROUP компанияси кузатув кенгаши раиси Б.Маматқуловнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Зомин туманида заъфарон шифобахш ўсимлигини етиштириш бўйича келгусидаги режалар муҳокама этилди.

Хусусан, BMB TRADE GROUP компанияси ўтган 2020 йилда Бахмал туманида 50 гектар ер майдонида заъфарон ўсимлигини етиштириб, юқори натижаларга эришмоқда. Компания вакилларининг билдиришича, ушбу ўсимликни етиштириш учун Зомин туманининг тоғ олди ҳудудлари ҳам бирмунча қулай ҳисобланади.

Зафарон ўсимлигини етиштиришдан ташқари компания халқаро бизнес ва савдо алоқаларини ривожлантириш, замонавий агросаноат кластерларини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, Хитой давлатидан зарур бўлган замонавий асбоб-ускуна ва ишлаб чиқариш линиялари импортини ташкил қилиш, бизнес ва инвестиция лойиҳалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш каби йўналишларда фаолият кўрсатиб келади.

Учрашувда, компаниянинг инвестициявий ва тадбиркорлик соҳаларидаги йўналишларидаги фаолияти бўйича ҳам келгусида туман билан яқин алоқаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар