Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Зоминлик 18 нафар хотин-қизлар ва 34 нафар ёшлар ишли бўлди

Зоминлик 18 нафар хотин-қизлар ва 34 нафар ёшлар ишли бўлди

19 март 2021 йил
533
0

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” гуруҳлари фаоллари  томонидан Зомин туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ходимлари билан биргаликда, тумандаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ёшлар учун  бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, "Томорқа-даромад манбаи" мавзусида ташкил этилган амалий семинар давомида  иштирокчиларга мавжуд томорқалардан унумли фойдаланишда зарур бўлган ёрдамларни ташкил этишга эътибор қаратилди. Натижада, ўз томорқасида  иссиқхона қуриш истагида бўлган 8 нафар аёлларга кредит маблағи олиш масаласи халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари назоратига олинди.

Шунингдек,  18 нафар хотин-қизларни “Ёшлик” МФЙда жойлашган “Ёшлик барака чеварлари” тикувчилик цехига ишга жойлаштиришга амалий ёрдам берилди.  Шунингдек, тадбирлар давомида жами 34 нафар ёшлар ҳам доимий иш ўринлари билан таъминланди.

Тиббий кўрикка муҳтож хотин-қизларнинг соғлигини тиклаш ва даволанишлари учун  "Азим Зомин Шифо" МЧЖ маьмурияти билан бепул ҳар ойда 4 та бепул йўлланма бериш бўйича келишувга эришилди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” гуруҳлари фаоллари  ҳамкорликда ўтказиладиган бундай тадбирларни вилоятдаги бошқа туманларда ҳам ўтказишни режалаштириб қўйишган. Ҳамкорликда самара кўп, деб шунга айтишса керакда.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар