Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси танлов эълон қилади

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси танлов эълон қилади

19 март 2021 йил
685
0

Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Акциядорлик жамиятларидаги давлат акция пакетларини биржа савдоларига чиқариш ва сотиш жараёнларида профессионал инвестиция воситачиларини (брокерларни) танлаш бўйича ТАНЛОВ эълон қилади!
Танловдаги таклифларни танлаб олишнинг асосий шартлари ва мезонлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Инвестиция воситачиси (брокерлик) ташкилоти тўғрисида маълумот;
Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномаси;
Фонд бозоридаги иш тажрибаси;
Инвестиция воситачиси (брокерлик) ташкилотининг молиявий ҳолати;
Воситачилик хизмати кўрсатиш тарифларининг миқдори;
Инвестиция воситачиси (брокерлик) ташкилоти томонидан давлат акция пакетини сотиш юзасидан амалга ошириладиган тарғибот ишлари тўғрисида маълумотлар.
☝️Юқорида кўрсатилган хужжатларни 2021 йилнинг 19 мартидан 29 мартига (соат 9.00 дан 18.00 гача) қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига ёки ҳудудий бошқарманинг интернет тармоғидаги электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.
Тақдим этилган ҳужжатлар 2021 йил 30 март куни соат 10.00 да ҳудудий бошқармада кўриб чиқилади.
Мурожаат учун манзил: Жиззах вилояти Жиззах шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 63-уй.
Маълумотлар учун телефонлар: (72) 226-25-04, 226-39-31, 226-93-13.
Интернет тармоғидаги веб сайт: www.davaktiv.uz
E-mail: jizzax@davaktiv.uz

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар