» » Жиззахга Жанубий Корея давлатидан йирик компания вакиллари келди

Жиззахга Жанубий Корея давлатидан йирик компания вакиллари келди

16 август 2018 г 3 671 Комментарии: 0

Жиззах вилоятига Жанубий Корея давлатидан йирик хорижий компаниялар вакиллари келишди.

Хусусан, Жанубий Корея давлатининг "JENERGY co. LTD” энергия тежовчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш, "HAERAN Architecture & Construction company”, архитектура ва қурилиш маҳсулотлари, "KABO”, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, "SARENS group” энергия тежовчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, "KCA-Global Ltd”, энергия тежовчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришҳамда "VIVA-AP Co Ltd” сингари компаниялар энергия тежовчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш хизматлари бўйича ҳамкорлик таклифлари билан вилоятимизга ташриф буюришди.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган учрашувда вилоят хокими Эргаш Салиев инвесторлар учун давлатимиз томонидан яратилган имтиёзлар, ҳудудимизда об-ҳаво иқлимиқулайлиги, табиий ресурс захиралари етарли даражада мавжудлигини айтиб ўтиб, ҳамкорлик самарали бўлишини таъкидлади.

Учрашувда томонлар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш, саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш, логистика соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, меҳмонлар "Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига ташриф буюриб, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишишди ҳамда Жиззах шаҳридаги 2 та йирик "Бухоро-Ширин” МЧЖ ва Ўрда экологик боғи лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.

Жанубий Корея давлатидан келган инвесторлар амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар учун давлат томонидан яратилган имтиёзларга қизиқиш билдиришди.

Хорижий ҳамкорлар ўзлари қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди ҳамда келгусида шаҳар ҳудудида ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун барча имкониятлар етарли эканлигини маълум қилишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!