» » Жиззахда “Сардорлар мактаби” ташкил этилди

Жиззахда “Сардорлар мактаби” ташкил этилди

29 март 2021 г 1 033 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбари "Ўзбекистон ёшлар форуми"да ҳар бир ҳудуднинг иқтидорли, янги ташаббусларга эга етакчи ёшларини жамлаган фонди бўлиши, маҳаллий ҳокимликлар уларни доимий рағбатлантириб бориш тизимини йўлга қўйиши лозимлигини айтиб ўтган эди.

Зомин" Ёшлар маркази"да жиззахлик фаол, иқтидорли ёшлар учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгашининг "Сардорлар мактаби" ташкил этилиши мана шу мақсадга қаратилди.

Зомин тумани мутасадлиларининг қўллаб-қувватлаши билан шинам ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланган 40 нафар ўқувчиларни ўз ичига олган мактабнинг тантанали очилиш маросимида 500 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мактабнинг дастлабки 40 нафар қалдирғочлари учун мамлакатимиз ва вилоятимизнинг етакчи раҳбарлари, лидерлар томонидан дарслар ташкил этилади.

Ўқувчилар Сардорлар мактабида таҳсил олиб, Раҳбар, етук кадр, ўз ишининг мутахассиси бўлиб етишиши шубҳасиз.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!