Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Арнасойда “Аёллар дафтари” ва беморларга дори-дармонлар жамланмаси тарқатилмоқда

Арнасойда “Аёллар дафтари” ва беморларга дори-дармонлар жамланмаси тарқатилмоқда

31 март 2021 йил
686
0

Арнасой туман Тиббиёт марказининг малакали шифокорлари маҳаллабай кесимида бемор юртдошларимиз ҳолидан хабар олиб, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатаяпти.

Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларига керакли тиббий буюмлар ҳамда бепул дори-дармонлар улашилмоқда.

Бу жараёнда биринчи навбатда сурункали хасталикка йўлиққан оғир беморлар ва “Аёллар дафтарида” турган беморларга керакли бўлган дори воситаларини етказиб беришга эътибор қаратилмоқда.

Жумладан “Аёллар дафтари”да турган 122 нафардан 106 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Туман Тиббиёт маркази томонидан 122 нафар “Аёллар дафтари”га киритилганларнинг 62 та ногиронлиги бор ётиб қолган беморлар рўйхатга олинган бўлиб, “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида дори-дармон жамланмаси мутлақо бепул равишда тарқатилмоқда.

Бу, албатта, аҳоли саломатлигини тиклаш, уларнинг бахтли ва ҳаётдан рози бўлиб яшашлари йўлида хизмат қилади. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар