Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Мирзачўл туманида янги экотуристик маскан ташкил этилди

Мирзачўл туманида янги экотуристик маскан ташкил этилди

05 апрель 2021 йил
295
0

 Қолаверса, юртбошимиз томонидан тадбиркорларга кенг имкониятлар очиб берилмоқда.

Мана шу юқоридагиларнинг тасдиғи сифатида бугун Жиззах вилоят Мирзачўл туманида фермер, тадбиркор Бахтиёр Кўнаров томонидан бунёд этилган ажойиб мажмуа фойдаланишга топширилди. Мажмуанинг очилишига нафақат вилоятдан, республикадан балки қўшни Қозоғистондан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди. 

Эрталабдан карнай-сурнай садолари янгради, хушовоз хонанда Ирода Оллоберганова ижроси дилларни хушнуд айлади, баҳайбат айиқчалар болажонларни хушнуд этиб рақсга тушди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Мирзачўл туман ҳокими Ш.Аҳмедов тадбиркорнинг ишларига омад, барака тилади, бу файзли даргоҳ нафақат туманимизда, балки вилоятимизда биринчилардан бўлиб бунёд этилган экотуризм зонаси сифатида эътироф этилишини, самимий тилакларини билдириб ўтди.

Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар мажмуадаги балиқчилик, чорвачилик комплекслари, 8 ўринли меҳмонхона, сунъий кўл, манзарали майдончалар, мазали таомлари билан гавжум чойхона, хушбичим ўтов, курашга тушаётган ёшларни қамраган кенг спорт майдони, барча-барчаси билан танишиб чиқдилар. Ташриф буюрувчиларни бу мажмуа жойлашув жиҳатидан қулай ҳудудда ташкил этилганлиги, дам олиш масканининг фаолияти учун юқори сифатли асбоб-ускуналар, жиҳозлар келтирилиб ўрнатилганлиги, бу эса, ўз навбатида, меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулай шароит яратишга қаратилганлиги, замонавий усулларда бунёд этилганлиги билан лол қолдирди. 

Спорт майдонида ташкил этилган кураш спорт мусобақаси эса бир пиёла чойдан кейин барча эр йигитларни майдонга чорлади. Мусобақа кечгача давом этди. Нуронийлар фотиҳага дуога қўл очдилар, "Мана шундай серқирра, ташаббускор тадбиркорларимиз кўпаяверсин, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин, файз, барака элимизга ёғилаверсин, туманимизда гўзал мажмуалар қад ростлайверсин, фарзандларимиз яйраб-униб ўсаверсин..." 

Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуа келажакда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга, туманимизга маҳаллий, хорижий сайёҳлар оқимини ташкил қилишга хизмат қилади.

Жиззах вилоят Экологик партияси матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар