Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » 2021 йилнинг январь-март ойларида Жиззахда қанча ажрим бўлгани маълум бўлди

2021 йилнинг январь-март ойларида Жиззахда қанча ажрим бўлгани маълум бўлди

07 апрель 2021 йил
272
0

2021 йилнинг январь-март ойларида ҳудудлар кесимида энг кўп ажримлар сони Тошкент шаҳрида қайд қилинган. Республика бўйича ажримлар сони жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида 15,4 фоизга кўпайган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 9213та ажрим ҳолати қайд этилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2020 йилнинг январь-март ойларида 7,8 мингтани ташкил этган. Кўриниб турибдики, республика бўйича ажримлар сони жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида 15,4 фоизга кўпайган.

Шунингдек, 2021 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 59 минг 754та никоҳ ҳолати қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 минг 243тага кўп. 

Январь-март ойларида ҳудудлар кесимида энг кўп ажримлар сони Тошкент шаҳри (1 331та), Фарғона (999та), Андижон (995та) ва Тошкент (946та) вилоятларида кузатилган.

2021 йил январь-март ойларида энг кам никоҳдан ажрашиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикаси (288та), Навоий (289та), Сирдарё (298та) ва Жиззах (337та) вилоятларида қайд қилинган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар