Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасойда “Қизлар одоби тарғиботчиси” аниқланди

Арнасойда “Қизлар одоби тарғиботчиси” аниқланди

08 апрель 2021 йил
167
0

Одоб қизларнинг ҳуснидан ҳам устун турадиган фазилатлардан бири. Қизларга одоб ўргатиш жараёни эса узоқ давом этадиган, нафақат ота-она, балки маҳалла фаолларининг ҳам эътиборини жалб қилиши лозим бўлган кенг қамровли жараёндир.

Маҳалллардаги энг фаол одоб-ахлоқ тарғиботчиларини аниқлаш, уларни маънавий-моддий рағбатлантириш мақсадида жорий йилда юртимизда илк бор “Қизлар одоби” тарғиботчиси кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Арнасой туман Маданият марказида танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Тумандаги маҳаллалардан энг фаол тарғиботчилар маҳаллада ёш қизларга нафақат касб-ҳунар ўргатиш, балки улар онгу шуурига ўзбекона одоб-ахлоқ, андиша-ю ибо фазилатларини сингдириш борасидаги амалга ошираётган ишлари, ёш қизлар орасида одобсизлик иллатларининг юзага келиш сабабларини ўзида акс эттирган саҳна кўринишлари каби шартлар асосида ўзаро беллашдилар. 

Кўрик танловда Бобур МФЙдан Жўраева Юлдуз 1-ўринни, Чинобод МФЙдан Сарвиноз Қуролова 2-ўринни, Гулбаҳор МФЙдан Фароғат Холиқова 3-ўринни эгаллади ва раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Қизлар одоби тарғиботчиси” танловида 1-ўринни эгаллаган иштирокчи Юлдуз Жўраева вилоят босқичига йўлланма қўлга киритди. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар