Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда "Китоб бу – билимлар уммони” шиори остида “Китоб ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда

Жиззахда "Китоб бу – билимлар уммони” шиори остида “Китоб ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда

08 апрель 2021 йил
98
0

 Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда

Беш муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган “Китоб ҳафталиги”тадбирлари вилоят ҳокимлиги ва Шароф Рашидов номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ташкилотчилиги билан маданият, халқ таълими, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари, олий ўқув юртлари, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва бошқа ташкилот, муассасаларнинг фаол иштирокида ўтаётир.

Ҳафталик доирасидаги тадбирларда пойтахтимиздан келган шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, санъаткорлар қатнашаётир.

Вилоят мусиқали драма театри ҳовлисига китобхонларни чорлаш билан бошланган ҳафталикнинг очилиш маросими чинакам байрамга айланди. Ҳовли китоб тарғиботига бағишланган деворий лавҳалар, шиорлар, баннер ва турфа гуллар билан байрамона безатилди. Байрамга китоб ихлосмандлари тўпланди. Уларнинг асосий қисми ёшлар – талабалар, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари бўлди.

Вилоят театри ижодкорлари мумтоз ва замонавий адабиётимиз намояндалари асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этди. Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Чўлпон, Ҳамид Олимжон ва Зулфия образлари орқали ўқилган илм-маърифатга, зиёга, ватанпарварликка чорловчи шеър, ғазал ва монологлар иштирокчилар олқишига сазовор бўлди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар