Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Бахмалнинг Новқа қишлоғи  туризм қишлоғига айлантирилади

Бахмалнинг Новқа қишлоғи  туризм қишлоғига айлантирилади

08 апрель 2021 йил
359
0

Жиззах вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида бугунги кунда бир қатор чора-тадбирлар ва режалар ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, туманлар кесимида аҳоли орасида тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилиб, натижада уларнинг туризм саводхонлиги юқорилашига ҳамда қўшимча имкониятлар яратилишига ҳам замин яратилмоқда.

Шундай тарғибот тадбирларидан бири куни кеча Бахмал тумани Новқа қишлоғида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари А.Аққулов иштирокида ўтказилди.

Тадбир давомида Новқа қишлоғида истиқомат қилувчи ҳунарманд оилаларга ташриф буюрилиб, улар фаолияти билан яқиндан танишилди.

Географик жиҳатдан мўътадил иқлимга эга ушбу қишлоқ келгусида туризмнинг қандай имкониятларини очиб бера олади ҳамда аҳоли туризм саводхонлигини ошириш, қўшимча иш ўринлари сонини яратиш учун қандай имкониятлар мавжудлиги кўриб чиқилди.

Ташриф сўнгида раис ўринбосари келажакда Новқа қишлоғини туризм қишлоғига айлантириш ҳамда ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ошириш юзасидан таклифлар берди.

Вилоят Туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар