Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Туризмни ривожлантириш долзарб масала  

Туризмни ривожлантириш долзарб масала  

21 апрель 2021 йил
356
0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партиясидан Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг II сонли йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш шаҳар ва туман депутатлик гуруҳлари билан  қўшма асосда (зоом) ташкил этилди. Йиғилишни гуруҳ раҳбари А.Саитқосимов олиб борди.

Депутатлик гуруҳи томонидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Туризм ҳақида”ги Қонуни ижроси юзасидан Вилоятда туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларга сервис хизмати турларини кўпайтириш тўғрисидаги масала Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Акбар Саидқосимов ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг “Туризм ҳақида”ги Қонуни ижроси юзасидан вилоятда бугунги кунда 427 та маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган бўлиб, уларнинг 100 таси тарихий обида зиёратгоҳ, 268 таси археологик ёдгорлик, 59 таси монументал ёдгорликлар мавжудлиги, ҳозирда 1875 ўринли 106 та жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатмокда, улардан 28 та меҳмонхона, 5 та хостел, 2 та кемпинг, 1 та дам олиш маскани, 70 та меҳмон уйи ҳамда 11 та сиҳатгоҳ ва соғломлаштириш маскани мақомига эга эканлиги ҳақида ҳамда Вилоятда туризмнинг махсус турлари бўлган экотуризм, агротуризм, гастрономик туризм, этнотуризм йўналишларида истиқболли лойиҳаларни, шу жумладан агротуризмни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 6 793,0 млн. сўм бўлган 10 та фермер хўжаликларида истиқболли агротуризм лойиҳалари шакллантирилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Шароф Рашидов ва Зомин туманларида 1 тадан, Бахмал, Мирзачўл ва туманларида 4 тадан шундай лойиҳалар мавжудлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, вилоятда туризм соҳасини юқори суръатда ривожлантириш лозимлиги ҳақида тўхталди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш”  демократик партияси вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши раиси в.б. Д.Мирзааҳмедов партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган туризмни ривожлантириш ва унинг  инфратузилмасини янада яхшилаш бугунги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатларидан Ў.Байжанова, Ғ.Эгамназаров, Ш.Кулиева, С.Абдурахмонова, Халқ депутатлари Ш.Рашидов туман кенгаши депутати О.Абдуллаевлар сўзга чиқилар ва вилоятда туризмни янада ривожлантириш борасида ўз фикрларини билдириб, бу масалани Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясига киритиш таклифини қўллаб-қувватладилар.

Шунингдек, депутатлик гуруҳининг келгуси вазифалари ҳам белгилаб олинди. Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти мудири Н.Каримова иштирок этди.  

                                                                                                                                                   А.Саитқосимов

ЎзМТДПдан Халқ депутатлари

вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари,

фалсафа фанлари доктори, профессор

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар