Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда 3 май куни 2521 нафар киши коронавирус инфекциясига қарши эмланди

Жиззахда 3 май куни 2521 нафар киши коронавирус инфекциясига қарши эмланди

04 май 2021 йил
97
0

Коронавирусга қарши эмланганлар вакцинанинг иккинчи дозасини ҳам олишни бошлади.

3 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 55 795 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Маълумки, вирусга қарши тўлиқ эмланиш учун инсон вакцина турига қараб, икки ёки уч босқичда эмланиши керак. Шу йилнинг 1 майидан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланди.

Шундай қилиб, бугун:
биринчи босқичда эмланганлар сони 47 816 нафарни, иккинчи босқичда эмланганлар сони 7979 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 911 811 нафарга етди. Уларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланганлардир.

3 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Андижон вилояти (8677 нафар),
Самарқанд вилояти (7214 нафар),
Наманган вилояти (6207 нафар),
Тошкент шаҳри (6168 нафар) банд қилди.

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
Фарғона вилоятида 126 027 нафар,
Андижон вилоятида 99 797 нафар,
Наманган вилоятида 98 310 нафар,
Самарқанд вилоятида 91 887 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар