Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда МИБ томонидан матбуот анжумани ўтказилди

Жиззахда МИБ томонидан матбуот анжумани ўтказилди

04 май 2021 йил
235
0

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасида Суд ҳужжатлари ва бошка органлар ҳужжатларининг ижро этиш соҳасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, шунингдек мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга қаратилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси мутассадилари, давлат органлари ва ташкилотларнинг матбуот хизмати раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирокидаги матбуот анжуманида дастлаб, Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этиш соҳасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Унда таъкидланишича, бугунги кунда бюронинг вилоят бошқармаси органлари тизимида жами 217 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келишмокда. Жорий йилнинг ўтган 3 ойида жами 81,802 та ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, улар бўйича ижрога қаратилган мажбурий мулкий ундирувларнинг умумий сўммаси 1 трлн.105 млрд. 440 млн. сўмни ташкил қилган. Ушбу даврда амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари маҳсулида жами 644 млрд. 534,7 млн. сўмлик жами 33,450 та ижро ҳужжати бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, амалда ундирилган тўлов ва қарздорликлар миқдори 291 млрд.31 млн. сўмни ташкил қилади.
Жорий йилнинг 3 ойида давлат фойдасига ундирувлар билан боғлик жами 23,959 та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, амалда 64 млрд. 
797 млн. сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, матбуот анжуманида хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш билан боғлик, шунингдек қишлок хўжалиги захираси ер майдонларини қайтариш ва уларда ўзбошимчалик билан ноқонуний қуриб олинган уй жой ва бошқа қурилмаларни буздириш борасидаги тизимли тадбирлар, маъмурий жарималар, алимент ундирувлари билан боғлик ижро ҳужжатлари бўйича ҳам иштирокчиларга мутассадилар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Мажбурий ижро бюроси
Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар